07:47 / 07.02.2019
4 617

Сардор Азмун Эрон футбол федерациясини ёлғончиликда айблади

Сардор Азмун Эрон футбол федерациясини ёлғончиликда айблади
Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун мамлакат футбол федерациясини ёлғончиликда айблади.
Маълумки, Эрон Осиё Кубоги ярим финалида Японияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, шу билан мусобақани тарк этди. Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш ўз лавозимини тарк этди ҳамда ўз интервьюсида терма жамоа Осиё Кубогига қийинчилик билан ҳозирлик кўрганини айтиб ўтди.

Кейрушнинг айтишича, агар Қатар футбол ассоциацияси кўмак бермаганида Эрон умуман мусобақага тайёрлана олмаган бўларди. Энди бўлса Сардор Азмун ҳам матбуот орқали чиқиш қилиб федерацияни ёлғончиликда айблади.

"Федерация нима деяётган бўлса ҳаммаси ёлғон. Чунки Эспайр академиясидаги машғулот ва ҳамма харажатларни Қатар тўлаб берди. Бизнинг федерацияси эса ҳеч нарса қилмади".

"Биз мусобақани якунлаб Теҳронга қайтишда "эконом класс"да учдик, ваҳоланки бу соғлигимизга таъсир қилиши мумкин, чунки 90 дақиқа яхши ўйнаш талаб этилади. Федерация шунингдек Уммон ва Хитойни мағлуб этганимиз учун ҳам мукофот пули бермоқчийди, лекин ҳеч ким миқ этмади. Бизга пул керак эмас, шунчаки федерация ёлғон гапирмаслигини хоҳлаймиз".

"Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, бундай шароитда қандай қилиб чемпион бўла олардик? Қолаверса, мусобақадан олдин ҳамма Эрон чемпион бўлиши керак деявериб бизни босим остида қолдирди", - дейди яқинда "Зенит" сафига ўтган Азмун.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сардор Азмун Эрон футбол федерациясини ёлғончиликда айблади