03:12 / 07.02.2019
4 162

«Барселона» илк ўйинда «Реал» билан дуранг ўйнади. Ҳаммаси "Бернабеу"да ҳал бўлади

«Барселона» илк ўйинда «Реал» билан дуранг ўйнади. Ҳаммаси "Бернабеу"да ҳал бўлади
Испания Кубоги ярим финал илк баҳсидан ўрин олган «Барселона» – «Реал» Мадрид учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу»да бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг илк дақиқаларида мадридликлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди, Винисиус-Бензема-Васкес комбинациясини Лукас аниқ зарба билан голга айлантирди. Танаффусга қадар икки жамада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди. Биринчи бўлимда устунлик кўпроқ меҳмонлар томонида бўлди.

Танаффусдан сўнг мезбонлар ҳам жонланишди ва иккинчи бўлимни қатор ҳужумлар билан бошлашди. 57-дақиқада Малком мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу тариқа, илк ўйинда дуранг қайд этилди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 27 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Испания Кубоги
Ярим финал, илк баҳс

Барселона – Реал Мадрид 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар:
0:1 – 6 Васкес, 1:1 – 57 Малком.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Артур, Бускетс, Коутиньо (Месси, 63), Ракитич (Видаль, 63), Малком (Аленья, 76), Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Льоренте (Каземиро, 63), Васкес (Асенсио, 84), Модрич, Винисиус Жуниор (Бэйл, 64), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Рамос (10), Нелсон Семеду (43), Суарес (56), Марсело (57), Альба (58), Видаль (88).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» илк ўйинда «Реал» билан дуранг ўйнади. Ҳаммаси "Бернабеу"да ҳал бўлади