16:25 / 09.02.2019
3 913

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди
Профессионал бокснинг ўта оғир вазн (+90,7 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (4-0, 4 КО) АҚШда ўзининг бешинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда Gosport хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Жалолов жорий йил 15 март куни Калифорния штатининг Тюстин шаҳридаги Маркони автомобиллар музейи саройида бўлиб ўтадиган бокс кечасида иштирок этади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши маълум эмас. Тез орада бўлажак рақиб борасида маълумот берилади.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 2018 йилдан буён профессионал боксда фаолиятини бошлаган. “Мир бокса“ промоутерлик компанияси билан шартномага эга спортчи сўнгги марта 2018 йилнинг 8 декабрь куни Маркус Валентинга қарши рингга чиқиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди