22:18 / 09.02.2019
3 458

«Реал» Мадрид дербисида «Атлетико»ни мағлуб этди

«Реал» Мадрид дербисида «Атлетико»ни мағлуб этди
Испания чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув кескин руҳда бошланди, илк дақиқаларда меҳмонларнинг ҳужумлари хавфли тус олди. 16-дақиқада «Реал» футболчилари стандард вазиятдан сўнг ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Бурчакдан узатилган тўпни Серхио Рамос боши билан Каземирога ташлаб берди, бразилиялик футболчи эса қайчи услубида зарба йўллаб дарвозани аниқ нишонга олди.

25-дақиқада мезонлар тезкор ҳужумдан сўнг мувозанатни тиклашди. Винисиус Жуниордан тўпни олиб қўйган Анхел Корреа аниқ узатма билан Антуан Гризманни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, франциялик ҳужумчи собиқ жамоадошининг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб ҳисобни тенглаштирди. Аввалига гол офсайдан киритилди деб ҳисобга олинмади, бироқ видеотакрорлардан сўнг футболчилар бир чиқизда тургани маълум бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Винисиус чап қанотдан тезлик олди жарима майдонига ёриб кираётган вақтда Хименес томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Натижада белгиланган пенальтини Серхио Рамос аниқ бажарди.

Иккинчи бўлим бироз сокинликда бошланган бўлсада, вақт ўтган сайин кескинлик яна ортиб борди. 74-дақиқада Лука Модричдан узатма қабул қилиб олган Гарет Бэйл жарима майдонига ёриб кирди ва аниқ зарба билан жамоасининг учинчи голини урди.

80-дақиқада майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолдишди. Томас Парти Кроосга нисбатан ўта қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.
Шу тариқа, «Реал» очколарини 45тага етказиб олди ва «Атлетико»ни (44) ортда қолдирган ҳолда иккинчи ўринга кўтрилиб олди.

Ла Лига, 23-тур
Атлетико – Реал Мадрид 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар:
0:1 – 16 Каземиро, 1:1 – 25 Гризманн, 1:2 – 42, пенальти Рамос, 1:3 – 74 Бэйл.

Атлетико – Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Арьяс, Годин, Парти, Сауль, Лемар (Витоло, 59), Корреа (Родри Эрнандес, 65), Мората (Калинич, 71), Гризманн.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Васкес, Кроос (Себальос, 84), Винисиус Жуниор (Бэйл, 57), Бензема (Диас, 89).
Огоҳлантиришлар: Васкес (22), Гризманн (24), Хименес (41), Люка Эрнандес (58), Парти (62), Регилон (64), Модрич (66), Мората (68), Сауль (72).
Четлатиш: Парти (80).

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мадрид дербисида «Атлетико»ни мағлуб этди