23:20 / 10.02.2019
3 808

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Челси»ни қақшатди, ҳисоб 6:0 (видео)

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Челси»ни қақшатди, ҳисоб 6:0 (видео)
Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Челси» учрашуви ўз якунига етди. «Этихад Стэдиум»да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Рахим Стрелинг манкунианларни олдинга олиб чиққан бўлса, 13-дақиқада Серхио Агуэро ўзининг аниқ зарбаси билан иккинчи голни урди.

Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Агуэро ўзининг ажойиб голи билан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 25-дақиқада Илкай Гюндоган жамоасининг тўртинчи голини урди.

Танаффусдан сўнг ҳам мезбонлар яна икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. 56-дақиқада Агуэро пенальтини аниқ бажариб, баҳсдаги хет-тригини нишонлади. 80-дақиқада Стерлинг жамоасининг чиройли комбинациясини гол билан якунлади.

Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари очколарини 65тага етказиб олган ҳолда яна биринчи ўринга кўтарилиб олишди. Кеча «МЮ»ни олдинга қўйиб юборган «Челси» (50) эса 5-поғонада қолди.
АПЛ, 26-тур
Манчестер Сити – Челси 6:0 (4:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 4 Стерлинг, 2:0 – 13 Агуэро, 3:0 – 19 Агуэро, 4:0 – 25 Гюндоган, 5:0 – 56, пенальти Агуэро, 6:0 – 80 Стерлинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Зинченко, де Брюйне (Марез, 68), Фернандиньо (Сильва, 75), Бернарду Силва, Гюндоган, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 65).
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо (Эмерсон, 73), Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли (Ковачич, 52), Жоржиньо, Педро (Лофтус-Чик, 65), Канте, Азар, Игуаин.
Огоҳлантишилар: Жоржиньо (60), Алонсо (69), Гюндоган (77).


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» ўз майдонида «Челси»ни қақшатди, ҳисоб 6:0 (видео)