09:07 / 11.02.2019
4 925

0:10. Сардор Рашидовнинг Португалия чемпионатидаги дебюти омадсиз чиқди

0:10. Сардор Рашидовнинг Португалия чемпионатидаги дебюти омадсиз чиқди
Кеча Португалия чемпионатининг 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Бенфика” жамоаси ўз майдонида “Насъонал”ни қабул қилди. Эътиборли томони, учрашувда меҳмон жамоа сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов дебют ўйинини ўтказди.

Афсуски, ҳамюртимизнинг дебюти омадсиз кўриниш олди. Бенфика Фуншал шаҳри жамоасини аяб ўтирмади, ҳисоб: 10:0. Майдон эгалари сафида Сеферович ва Жонаслар дубль қайд этган бўлишса. Алекс Грималдо, Жоао Фелиш, Пицци, Франсишку Феррейра, Рубен Диас ва Рафа Силвалар бир мартадан мадейраликлар дарвозасини ишғол қилишди.
Ўзбекистонлик футболчи ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди. Ушбу натижадан сўнг “Насьонал” 20 очко билан турнир жадвалининг 16-ўрнида бормоқда.

Примейра, 21-тур
«Бенфика» – «Насьонал» 10:0 (3:0, 7:0)
Голлар:
1:0 – 1 Гримальдо, 2:0 – 21 Сеферович, 3:0 – 27 Сеферович, 4:0 – 50 Жоау Фелиш, 5:0 – 54 Пицци, 6:0 – 56 Франсишку Феррейра, 7:0 – 64 Диаш, 8:0 – 85 Жонас, 9:0 – 88 Рафа Силва, 10:0 – 90 Жонас.
Насьонал: Даниэл, Росич, Филипе Феррейра, Калинди, Жулио Сезар, Рашидов, Альхассан, Камашу, Маракиш, Гонсалвеш, Палочевич.
Бенфика: Влаходимос, Андре Алмейда, Гримальдо, Диаш, Франсишку Феррейра, Жоау Фелиш, Пицци, Самарис, Пирес, Рафа Силва, Сеферович.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 0:10. Сардор Рашидовнинг Португалия чемпионатидаги дебюти омадсиз чиқди