07:50 / 16.02.2019
3 660

Путин ва Лукашенко бир жамоада хоккей ўйнашди (фото, видео)

Путин ва Лукашенко бир жамоада хоккей ўйнашди (фото, видео)
Россия ва Беларусь президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко 15 февралда Сочидаги “Шайба” муз аренасида хоккей бўйича ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.
Икки етакчи бир жамоада – “Йўлбарслар” жамоасида ҳаракат қилиб, “Айиқлар” жамоасини 16:1 ҳисобида тор-мор этишган.
Ушбу учрашув икки давлат раҳбарларининг уч кунлик музокараларига ажойиб нуқта ясаган.


Учрашув 15 дақиқадан 3 тайм давом этган. Президентлар билан бир жамоада Лукашенконинг ўғли Николай ҳам бирга шайба сурди. Беларусь президенти ва ўғли музга 1-рақам, Путин эса 11-рақам остида чиқишган.

Путин ва ота-ўғил Лукашенко ўз ҳисобларига шайбалар ёзиб қўйишган. Дарвозанинг ишғол қилиниши билан якунланган бир қатор вазиятлар учавлоннинг биргаликдаги комбинацияси натижаси бўлган.

Лукашенко ва Путин биринчи марта биргаликда музга чиқишлари эмас. Россия президенти хорижий ҳамкасбларини хоккей ўйнаб туришга чақириб туради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Путин ва Лукашенко бир жамоада хоккей ўйнашди (фото, видео)