10:01 / 16.02.2019
3 561

А Серия. «Ювентус» аутсайдер «Фрозиноне» устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди

А Серия. «Ювентус» аутсайдер «Фрозиноне» устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди
Италия А Сериясининг 24-тур ўйинларини пешқадам «Ювентус» ва аутсайдер «Фрозиноне» ўзаро баҳс билан очиб беришди.
Туринда кечган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди; Пауло Дибала, Леонардо Бонуччи ва Криштиану Роналду ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.
«Кекса синьора» А Сериянинг охирги учта ўйинидан буён учтадан тўп киритиб келмоқда. Дастлаб февраль ойи бошида «Парма» билан 3:3 ўйнаган «Юве» кейинроқ «Сассуоло»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Айни пайтда жамоа очколари сонини 66тага етказиб, биринчи ўринда мустаҳкам жой эгаллаб турибди.
Амалдаги чемпион кейинги турда «Болонья» меҳмони бўлади. 19-поғонада қолаётган «Фрозиноне» эса «Рома»ни ўз майдонида қабул қилади. Ҳар икки учрашув ҳам 23 февралга белгиланган.
Италия чемпионати
24-тур, 15 февраль
Ювентус – Фрозиноне 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 6 Дибала, 2:0 – 17 Бонуччи, 3:0 – 63 Роналду.
Ювентус – Шченсны, Жоау Канселу, Бонуччи, Кьеллини (Касерес, 70), Де Шильо, Бентанкур, Джан, Хедира (Пьянич, 81), Дибала, Манджукич, Роналду (Бернардески, 64).
16 февраль
22:00. Кальяри – Парма
00:30. Аталанта – Милан
17 февраль
16:30. СПАЛ – Фиорентина
19:00. Эмполи – Сассуоло
19:00. Удинезе – Кьево
19:00. Женоа – Лацио
22:00. Интер – Сампдория
00:30. Наполи – Торино
00:30. Рома – Болонья

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. «Ювентус» аутсайдер «Фрозиноне» устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди