
Испания чемпионатининг 24-турида «Атлетико» клуби «Райо Вальекано» жамоаси меҳмон бўлди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
«Атлетико» жамоаси сафида ягона голни 74-дақиқада Антуан Гризманн киритди. Ўша пайтга келиб «Атлетико» мураббийлари 3 та ҳужумчи билан ўйинга ўтган эди: 60-дақиқада майдонга бир неча ой жароҳат туфайли сафда бўлмаган Диего Коста туширилди. Испаниялик ҳужумчи Гризманн ва Мората билан ҳужум учлигини ташкил қилди.
Ушбу ғалабадан кейин «Атлетико» клуби 47 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллади.
Испания чемпионати 24-тур
«Райо Вальекано» – «Атлетико» 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 74 Гризманн.
«Райо Вальекано» – Димитриевски, Гальвес (Гарсия, 76), Ба, Амат, Морено, Эмбарба (Посо, 57), Комесанья, Трехо (Бебе, 57), Суарес, Тито, де Томас.
«Атлетико» – Облак, Хименес, Филипе Луис, Арьяс, Годин, Родри Эрнандес (Савич, 75), Сауль, Витоло (Диего Коста, 60), Корреа (Лемар, 60), Мората, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Хименес (90).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар