08:30 / 18.02.2019
6 008

Гол бекор қилиниб, гол урган жамоа дарвозасига пенальти белгиланди (видео)

Гол бекор қилиниб, гол урган жамоа дарвозасига пенальти белгиланди (видео)
А Сериянинг 24-туридаги СПАЛ – «Фиорентина» ўйини (1:4) VAR тизими атрофидаги яна бир можароли вазият билан ёдда қоладиган бўлди.

Ўйиннинг 74-дақиқасида СПАЛ гол уриб, 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо VAR рефериси бош ҳакам Лука Пероттога мурожаат қилиб, уни видеотакрорни кузатишга чақирди. Тўп киритилишида ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмагани аён эди, аммо ҳакам мезбонлар гол билан якун топган қарши ҳужумга ўтишдан олдин ўз жарима майдонларида фол ишлатишганини қайд этди ва голни бекор қилиб, СПАЛ дарвозасига пенальти белгилади. Меҳмонлар аъзоси 11 метрлик нуқтада адашишмади ва таблодаги 2:1 ҳисоби ўрнини 1:2 эгаллади.
[media=https://twitter.com/footidiota/status/1097123147818557441]
Етти дақиқа ичида қуйидагича воқеалар ривожи кузатилди:
72:45. СПАЛ футболчиси ўз жарима майдонида қоидани бузди.
73:20. СПАЛ қарши ҳужумни гол билан якунлади.
74:55. Ҳакам VAR`га мурожаат қилди.
76:35. Ҳакам мезбонлар голини бекор қилиб, улар дарвозасига пенальти белгилади.
78:16. «Фиорентина» футболчиси пенальтидан гол урди.

Меҳмонлар ушбу голдан сўнг яна иккита тўп киритиб, якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гол бекор қилиниб, гол урган жамоа дарвозасига пенальти белгиланди (видео)