20:55 / 24.02.2019
3 006

«Ювентус» Дибаланинг голи эвазига «Болонья»ни таслим этди

«Ювентус» Дибаланинг голи эвазига «Болонья»ни таслим этди
Италия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Болонья» – «Ювентус» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Ренато Далль'Ара» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.
Ўйин ўртача темпда бошланди, биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Танаффусдан сўнг ҳам ўйин темпи кўтарилгани йўқ. 67-дақиқада Пауоло Дибала жамоасининг кам сонли ҳужумларидан бирини гол билан якунлади.
Шундан сўнг мезбонлар фаолликни оширишди ва айниқса сўнгги дақиқалар мезбонларнинг кучли босими остиа кечди. Бироқ ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

А Серия, 25-тур
Болонья – Ювентус 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:
0:1 – 67 Дибала.
Болонья – Скорупски, Ларангейра, Хеландер, Мбайе, Дейкс, Сориано, Пульгар (Фальчинелли, 85), Поли (Донса, 78), Эдера (Орсолини, 52), Сансоне, Сантандер.
Ювентус – Перин, Де Шильо, Ругани, Бонуччи, Жоау Канселу, Бентанкур, Матюиди (Пьянич, 78), Бернардески (Кьеллини, 87), Алекс Сандро (Дибала, 59), Манджукич, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пульгар (6), Бентанкур (16), Сансоне (74), Жоау Канселу (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Дибаланинг голи эвазига «Болонья»ни таслим этди