19:38 / 25.02.2019
5 537

2030 йилги Осиё ўйинлари Ўзбекистоннинг 2 та шаҳрида ўтказилиши мумкин

2030 йилги Осиё ўйинлари Ўзбекистоннинг 2 та шаҳрида ўтказилиши мумкин
Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, AIBA президенти Ғофур Раҳимов ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Унда томонлар 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистоннинг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, учрашув давомида йирик комплекс мусобақа учун янги спорт иншоотлари ва Олимпия шаҳарчасини қуриш, логистика, қулай транспорт маршрути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш механизми, ўйинлар трансляцияси ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

XXI Осиё ўйинларни қабул қилиш учун шунингдек, Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби мамлакатлар даъворгарлик қилишмоқда.
Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Ассамблеяларидан бирида Осиё ўйинлари-2030 мезбонлиги бўйича ўз тақдимотини ўтказишига келишиб олинди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам 2018 йилда Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида Ўзбекистон келгусида Осиё ўйинларига мезбонлик қилишини айтиб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2030 йилги Осиё ўйинлари Ўзбекистоннинг 2 та шаҳрида ўтказилиши мумкин