00:06 / 26.02.2019
3 624

Энди Осиё ўйинларида кураш бўйича 7 та эмас, 17 та медаллар ўйналади

Энди Осиё ўйинларида кураш бўйича 7 та эмас, 17 та медаллар ўйналади
Бугун, 25 февраль куни Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Тошкентдаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасида Халқаро Кураш Ассоциацияси президенти, Осиё Олимпия Кенгашининг Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон билан учрашув ўтказди. Унда ўзбек миллий спорти ҳисобланган курашнинг Осиё ўйинларидаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида музокаралар олиб борилди.

Учрашувда МОҚ раҳбари мусобақанинг кураш бўйича баҳсларида вазнлар тоифасини кўпайтириш ғоясини илгари сурди. Ушбу таклиф Халқаро кураш ассоциацияси президенти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Бу бўйича Осиё Олимпия Кенгаши хулосаси Ҳанчжоу-2022, Нагоя-2026 ўйинлари ташкилий қўмитасига ҳам юборилди.

Учрашув якунларига кўра, 2022 йилги Осиё ўйинларидан бошлаб кураш 15 та вазн тоифасида (7 та эркаклар, 8 та аёллар) ташкил этилади. Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашувлар ҳам ўйинлар дастуридан ўрин олади. Шу тариқа, ўзбек миллий спорти нуфузи Осиё ўйинларида янада кўтарилади ва кураш баҳсларда умумий ҳисобда 17 та медаллар жамланмаси ўйналади.
Ҳайдар Фармон кеча, 24 февраль куни Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегация таркибида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Осиё ўйинларида кураш илк маротаба мусобақа дастуридан ўрин олди. Индонезия мезбонлик қилган ўйинларда миллий спортимиз бўйича 7 та вазн тоифасида баҳслар ташкил қилинди.
Осиё ўйинларида 7 та вазн тоифасида (4 та эркаклар, 3 та аёллар) беллашувлар ўтказилган. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган 14 спортчидан 12 нафари медалларга сазовор бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энди Осиё ўйинларида кураш бўйича 7 та эмас, 17 та медаллар ўйналади