
Бугун пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда PEPSI Суперлигаси янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Аввалроқ, Суперлиганинг 2019 йилги мавсумида 14 та клуб иштирок этшиши хабар қилинганди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лицензиялаш қўмитаси “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этган.
Қуръага кўра PEPSI Суперлигаси биринчи турида қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳс олиб борадиган бўлишди:
PEPSI Суперлигаси, 1-тур
"Сурхон" - "Металлург"
"Динамо" - "Насаф"
"Сўғдиёна" - "Бунёдкор"
"Пахтакор" - "Локомотив"
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912"
"Андижон" - "Қизилқум"
АГМК - "Бухоро"
Эслатиб ўтамиз, 1-тур учрашувлар 8 март куни бошланади.
Қуйида эътиборингизга қуръа ташлаш маросимидан олинган фотосуратларни ҳавола қиламиз:






Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар