09:26 / 28.02.2019
3 722

«Барселона» «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб кубок финалига йўл олди

«Барселона» «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб кубок финалига йўл олди
Испания Кубоги ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Реал» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув кутилганидек кескин курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимда кичик устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Мадридликлар рақиб дарвозаси олдида бир қатор қулай имкониятларга эга бўлишди. Бироқ сўнгги зарбалардаги ноаниқлик уларга панд берди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди, бироқ каталонлар битта қарши ҳужум билан гол уришга муваффақ бўлишди. 50-дақиқада Усмон Дембеленинг жарима майдонига узатган тўпини Луис Суарес дарвозага жойлаб қўйди.

Шундан кейин мадридликлар босимни яна оширишди, бироқ ҳужумларнинг ҳеч бири самара бермади. 69-дақиқада ўнг қанотдан тезлик олган Дембеле тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Рафаэль Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Орадан кўп ўтмай Каземиро ўз жарима майдони ичида Суаресни қўполлик ишлатиб тўхтатди. Пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ бажариб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, «Реал» ўйиннинг кўп қисмида устунлик қилган бўлсада «Барселона»дан йирик мағлубиятни қабул қилиб олди мусобақани тарк этди. Каталонлар финалда «Валенсия» — «Бетис» жуфтлиги ғолиби билан куч синашадилар.

Испания Кубоги
Ярим финал, жавоб баҳси

Реал Мадрид – Барселона 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар:
0:1 – 50 Суарес, 0:2 – 69, автогол Варан, 0:3 – 73, пенальти Суарес.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Вальверде, 75), Васкес (Бэйл, 68), Кроос, Винисиус Жуниор (Асенсио, 81), Бензема.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс (Артур, 86), Дембеле (Коутиньо, 75), Нелсон Семеду, Месси, Суарес (Видаль, 78).
Огоҳлантиришлар: Васкес (58), Бускетс (65), Каземиро (72), Нелсон Семеду (81).

Илк ўйин: 1:1

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб кубок финалига йўл олди