11:39 / 01.03.2019
5 334

WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди

WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. GoSport.uz хабарига кўра, унда ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) мавқейини яхшилаб олди.

Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида иштирок этаётган Шохжаҳон Эргашев февраль ойи рейтингида бир поғона юқорилаб, 4-ўринга кўтарилган. Ўтган ойдаги рейтингда 15-ўринда бўлган бошқа бир ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов эса рейтингни тарк этган.

Шоҳжаҳон Эргашев 15 февраль куни америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5КО) қарши рингга чиққан ва унда очколар бўйича ғалаба қозонганди. Эргашев ўзининг 17-жангини жорий йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Нью-Жерси штатининг Атлантик Сити шаҳрида жойлашган Boardwalk Hall аренасида ўтказилиши режалаштирилган жанг 10 раундга мўлжалланган.

Шаҳрам Ғиёсов 23 февраль (Тошкент вақти билан 24 февраль) куни Мексикада маҳаллий боксчи Эдгар Пуэртани (25-12-1, 19 КО) бешинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. У 26 апрель куни Калифорния штатининг Инглвуд шаҳрида жойлашган машҳур казино маркази Форум саройида саккизинчи жанги учун рингга кўтарилади.

Янгиланган рейтингда иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 1-ўринда жойлашган ва жаҳон чемпионлик камари учун бирламчи даъвогар номини сақлаб қолган.

Шунингдек, супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида битта жанг ўтказган Исроил Мадримов (1-0, 1КО) эса рейтингда 9-ўринда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди
[/banner_pushhouse