11:48 / 04.03.2019
3 670

«Ювентус» сафарда «Наполи»ни таслим этди (видео)

«Ювентус» сафарда «Наполи»ни таслим этди (видео)
Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Наполи» – «Ювентус» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сан-Паоло» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, бироқ 25-дақиқада мезбонлар камчилик бўлиб қолишди. Неаполлликлар дарвозабони Алекс Мерет Криштиану Роналдуни тўхтаиб қолгани учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Белгиланган жарима зарбасини Миралем Пьянич қойилмақом ижро этиб ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Эмре Жан жарима майдонига узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим дебютида энди Миралем Пьянич майдондан четлатилди. Шундан сўнг мезбонлар фаолликни оширишди. 61-дақиқада Хосе Кальехон ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 84-дақиқада мувозанат тикланиши мумкин эди, бироқ Лоренцо Инсинье пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Шу тариқа, «Ювентус» очколарини 72 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни янада мустахкамлади ва «Наполи»дан (56) энди 16 очкога олдинда бормоқда.

А Серия, 26-тур
Наполи – Ювентус 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар:
0:1 – 28 Пьянич, 0:2 – 39 Жан, 1:2 – 61 Кальехон.
Наполи – Мерет, Малькюи (Мертенс, 46), Максимович, Кулибали, Хюсай, Кальехон (Уна, 78), Аллан, Фабиан Руис, Зелиньски, Милик (Оспина, 27), Инсинье.
Ювентус – Шченсни, Жоау Канселу (Де Шильо, 61), Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бернардески (Дибала, 85), Жан, Пьянич, Матюиди, Манжукич (Бентанкур, 74), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Пьянич (34), Жоау Канселу (54), Максимович (77), Алекс Сандро (83), Кулибали (86), Аллан (89), Бентанкур (89), Дибала (90).
Четлатишлар: Мерет (25), Пьянич (47).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» сафарда «Наполи»ни таслим этди (видео)