Хабарингиз бор бугун "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 1-турида Теҳронда "Персеполис" меҳмони бўлади. Кеча эса ушбу баҳс олдидан мураббий ва футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг биринчи қисмида “шерлар” устози Шота Арвеладзе иштирок этди.
- Бу бизнинг гуруҳ босқичидаги биринчи ўйинимиз, оғир ўйин кутиб турибди. Улар ўтган йили финалда ўйнашган. Жудаям яхши футбол намойиш қиладиган жамоа. Мухлислар стадионни деярли тўлдириб ўтиришади. Бу эса ажойиб футбол муҳитини тақдим этади.
Биз кимга қарши ўйнаётганимизни яхши биламиз. Уларнинг аввалги мавсумдаги ва жорий йилдаги ўйинларини ўрганиб чиқдик. Бу жамоа кучини биламиз.
Рақиб кўплаб ўзгаришлар қилди деб ўйламайман. 2-3 футболчи кетди, лекин ўша мураббий ва фалсафа қолган. Улар агрессив ўйин кўрсатишади, жипсқоқлик билан ҳаракат қилишади.
Эслатиб ўтамиз, “Персеполис” – “Пахтакор” учрашуви "Озоди" стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди