
Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Персеполис» – «Пахтакор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Озоди» стадионида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.
Учрашув аввалида тошкентликлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Драган Чераннинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни Марат Бикмаев бўш қолган дарвозага аниқ йўанлтирди.
Шундан сўнг мезбонлар фаолликни оширишди ва бу 25-дақиқада ўз самарасини берди. Марио Будимир жарима майдонимиз ичида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарбаси билан дарвозанинг пастки олис бурчагини аниқ нишонга олди.
Иккинчи бўлимда икки жамоада ҳам бир қатор имкониялар юзага келди. Бироқ ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари сафардан муҳим бир очко билан қайтадиган бўлишди.
Ушбу ўйиннинг матнли трансляциясини ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин.
ОЧЛ, 1-тур
«Персеполис» – «Пахтакор» 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 - 5 Бикмаев, 1:1 - 25 Будимир
«Персеполис» – Алиризо Бейронванд, Ҳалилзода, Саиджалол Ҳуссайни, Башар Ресан (Сороуш Рафеий, 88), Нуроллоҳи, Меҳди Тўроби, Камябиниа, Меҳди Шири, Марио Будимир (Шиамак Неъмати, 71), Муҳаммад Нодирий, Али Алипур.
«Пахтакор» – Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев (Марко Симич, 85), Садриддин Абдуллаев, Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов, 77), Драган Черан, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 60).
Огоҳлантиришлар: Алижонов (21), Сайфиев (23), Тораби (70), Ҳуссайни (75), Қувватов (90+6).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар