09:18 / 07.03.2019
5 312

Неймар: "Бу шармандалик!" (фото)

Неймар: "Бу шармандалик!" (фото)
ПСЖ ҳужумчиси Неймар МЮга қарши ўйиннинг 90-дақиқасида парижликлар дарвозаси томон пенальти белгилаган словениялик ҳакамни танқид қилди.
"Бу шармандалик! Футболни тушунмайдиган тўрт нафар ҳакамни ўйинга қўйишган, видеотакрорни кўриб ҳам тушунмайдиган.

Ҳеч нима бўлмади. Ўйинчи (Кимпембе) қандай қилиб қўлини олиб қолиши мумкин?", - деб ёзди МЮга қарши ҳар икки ўйинни ўтказиб юборган Неймар ўзининг инстаграмдаги "тарихига".

Эслатиб ўтамиз, учрашув бош ҳаками Дамир Скомина 90-дақиқада VAR тизимига мурожаат қилди ва видеотакрорларни кўрганидан сўнг тўп Преснел Кимпембенинг қўлига тегди деб топган ҳолда ПСЖ дарвозасига пенальти белгилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар: "Бу шармандалик!" (фото)