09:25 / 07.03.2019
3 987

Сульшер: "Фантастика. Бу МЮ" (фото)

Сульшер: "Фантастика. Бу МЮ" (фото)
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳси доирасида ПСЖ устидан қозонилган сафардаги ғалаба (3:1)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.
"Фантастика. Йигитлардаги ишонч - бу биз умид қилган нарса эди.
Биз зўр бошладик, тезкор гол уришни режалаштирган эдик, лекин бу 2-дақиқадаёқ рўй беради деб ўйламагандик. Бу ўйинни очди, биз кўпроқ гол уришни хоҳлаган эдик".
Рэшфорд ҳал қилувчи пеналтини 92-дақиқада киритди. Пенальти тепаётганда ҳар доим шубҳа бўлади. Мен "Мольде" билан бирга Чемпионлар лигасида ўйнаганимда менинг футболчим пенальтидан гол ура олмаган ва биз "Базель"га имкониятни бой бериб мусобақани тарк этган эдик.
Рэшфорд 21 ёш, унга босим ўтказишди. Лекин, у асабийлашмади, у қўрқмади. У ва Лукаку бугун фантастик ўйнашди.
Бу Чемпионлар лигаси. Биз жамоа билан кечаги "Реал" ва "Аякс" ўйинини муҳокама қилдик. Ўтган мавсум "Ювентус" ва "Реал", шунингдек айнан ПСЖ ва "Барселона" ўйинларида камбэклар рўй берганди.
Биз камбэклар қиламиз, бу МЮ!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сульшер: "Фантастика. Бу МЮ" (фото)