11:35 / 07.03.2019
4 239

«Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» (фото)

«Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» (фото)
Бугун 6 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида “Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев, ЎФА Футболни ривожлантириш департаменти бошлиғи Онгар Жалимов, Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти директори Маъмур Саидқосимов, Мураббийлик таълими департаменти бошлиғи Шавкат Имамов ва ОАВ ходимлари қатнашди.

Ушбу матбуот анжуманида билдирилган фикрларни эътиборингизга ҳавола қилиб ўтамиз.

“Профессионал футбол лигаси янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрди, - дея ўз фикрларини билдириб ўтди ПФЛ бош директори Омон Ғофуров. – Бу мавсум жамоалар сони 14тага оширилди. Суперлигада рақобатни ошириш билан бирга, Про-лигада ҳам жамоалар савиясини ошириш учун катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Тўғри, камчиликлар ҳали бор. Ана шу камчиликларни биргаликда бартараф этишга ҳаракат қиламиз”.

Диёр Имомхўжаев: “Футболни ривожлантириш учун болалар футболини ислоҳ қилишимиз керак. Энг катта муаммо бу ёшни кичрайтириш билан боғлиқ. Биз бунга қарши ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда кураш олиб боришни режалаштиряпмиз.

Болалар футболи учун ФИФА томонидан ишлаб чиқилган аниқ тизим бор. Яъни, профессионал футболчи клубини алмаштирган тақдирда, уни болаликдан тарбиялаган мураббийга ҳар сафарги трансфердан улуш бўлади. Бизда бу тизим йиллар давомида ишламай келмоқда. Мақсадимиз – бу тизимни ўзбек футболига ҳам тадбиқ этиш.

Ҳозир мураббий шогирининг ёшини кичрайтириб, бирор мусобақада ғолиб чиқишдан манфаатдор. У профессионал футболда қай даражада ўйнаб кетиши эса иккинчи даражали. Агар ФИФА тизимини йўлга қўя олсак, мураббий шогирдини ёшини кичрайтиришдан эмас, балки уни профессионал футболчи қилиб тарбиялашни кўпроқ ўйлайди”.

Онгар Жалимов: “Биз ёш футболчиларни назорат қилиб бориш учун умумий маълумотларбазасини яратишимиз ва уни онлайн тарзда ишга туширимиз керак. Ҳозир биз болаларнинг “паспорти” билан иш юритамиз. Бу жуда оғир. Янги ғоя эса ишимизни анча осонлаштиради. Қолаверса, ёш кичрайтириш билан боғлиқ иллатларнинг ҳам олди олинади. Исталган пайтда онлайн тарзда ҳар қандай футболчи ҳақида маълумот олиш имкони пайдо бўлади”.

Маъмур Саидқосимов: “Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда малакали ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг савиясини ошириб бориш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спор университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, мазкур ҳамкорликдан асосий мақсад Университет талабалари орасида футбол ҳакамлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамларни тайёрлашдан иборат. Биз янги мавсумда ёш ҳакамларга кўпроқ эътибор қаратиб, уларнинг маҳоратини ошириб боришга ҳаракат қиламиз”

Шавкат Имамов: “Болалар футболини ривожлантиришни истар эканмиз, биринчи навбатда малакали болалар мураббийлари бизга керак бўлади. Шу сабабли ЎФА томонидан мураббийларни тайёрлашга катта аҳамият қаратилмоқда. ОФК билан ҳамкорликда турли ўқув курслари ташкил қилиняпти. Шунингдек, иқтидорли мураббийларни саралаб олиб, уларни тажриба ошириш учун Европа мамлакатларига юборишни ҳам режалаштирганмиз. Бундан ташқари, мураббийлар учун юртимизга ташриф буюраётган мутахассислар иштирокида турли семинарлар ўтказиб келинмоқда. Бу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш режалаштирилган”.





Манба: www.ufa.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» (фото)