18:52 / 07.03.2019
4 110

Суперлиганинг 2019 йилги мавсумига янги логотип тасдиқланди

Суперлиганинг 2019 йилги мавсумига янги логотип тасдиқланди
Эртадан футбол бўйича мамлакат чемпионати янги мавсуми расман старт олади. Coca Cola компанияси Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун титул ҳомий бўлиш ҳуқуқини қўлга киритган. Эндиликда миллий чемпионатимиз юқори дивизиони Coca Cola Суперлигаси дея аталади, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2019 йилги Coca Cola Суперлигаси логотипи тасдиқланди. Ушбу логотип асосан қизил ва оқ ранглар уйғунлигидан иборат бўлиб, Суперлиганинг барча учрашувлари анонс, афиша, ўйинларга оид дастурнома ва реклама баннерларида акс этади.

Шу тариқа, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий логотипи билан бир қаторда 2019 йилги мавсум давомида Coca Cola Суперлигаси учрашувларига оид маълумотлар тақдим этишда ушбу логотипдан ҳам бирдек фойдаланилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлиганинг 2019 йилги мавсумига янги логотип тасдиқланди