
«Реал» раҳбарияти ёзда харидлар орқали кучайтилиши зарур бўлган позициялар қисқа рўйхатини тузиб чиқди, деб ёзмоқда Kun.uz.
Нашр маълумотига кўра, клуб мутасаддилари ёзда жамоага олиб келмоқчи бўлаётган футболчилар дарҳол ёки келгусида қуйидаги ўйинчиларнинг ўрнини босиши керак: Рафаэль Варан, Альваро Одриосола, Марко Асенсио, Тони Кроос, Иско ва Гарет Бэйл.
«Реал»нинг 2019 йил ёзи учун трансфер мақсадлари қуйидагилар:
1. Марказий ҳимоячи
2. Чап қанот ҳимоячиси
3. Икки нафар яримҳимоячи
4. Ҳужумчи
Ушбу харидлар амалга оширилиши билан бирга баъзи футболчилар шубҳасиз жамоани тарк этишади, аммо клуб уларни арзонроқ нархга қўйиб юбормоқчи эмас. Шунингдек, «Реал» таркибга ёш ўйинчиларни жалб этишда давом этмоқчи.
Қўшимча қилинишича, «қироллик клуби» юқоридаги позициялар учун номзодларни тезроқ аниқлаб олиб, ёзги трансфер кампаниясини одатдагидан эртароқ якунлашни истамоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар