Марсело "Ювентус" билан келишувга эришди

  • 09 март 2019, 06:00
  • 1 486
  • Спорт
  • Марсело "Ювентус" билан келишувга эришди
    "Реал" ҳимоячиси Марсело "Ювентус" билан шартнома борасида келишувга эришди.
    Маълумотларга кўра, футболчи янги клубида ҳар мавсум 12 млн. евро ишлаб топади.

    Олдинроқ, "Ювентус" ҳужумчиси, Марселонинг собиқ жамоадоши Криштиану Роналду бразилияликни Турин клубида кўрмоқчи эканлиги эълон қилинган эди. Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг Мадрид клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунига етади.

    Марсело жорий мавсум ЛаЛиганинг 13та учрашувида майдонга тушди ва 2та гол уришга муваффақ бўлди.

    » » Марсело "Ювентус" билан келишувга эришди