Рамос: «Ҳисоб-китоб қилиб қўй ва мен кетаман»

  • 09 март 2019, 07:32
  • 2 910
  • Спорт
  • Рамос: «Ҳисоб-китоб қилиб қўй ва мен кетаман»
    «Реал» клуби ЕЧЛ 1/8 финалида «Аякс»га ютқазиб мусобақадан чиқиб кетгач «Сантьяго Бернабеу»даги кийиниш хонасида ҳимоячи Серхио Рамос ва президент Флорентино Перес ўртасида келишмовчилик юзага келган.

    32 ёшли футболчи дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборган, аммо баҳс якунлангач ечиниш хонасига тушган.

    Перес йирик мағлубиятдан сўнг «Реал» футболчиларини койиган. Президент ўйинчиларнинг ўз устида ишламай қўйгани ва дам олиш кунларининг кўплиги ҳақида гапирган. AS нашрида хабар қилинишича, Перес гапларининг бирида «шармандали» сўзини ҳам ишлатган.

    Бу орада Рамос функционер билан тортишиб қолган. Marca нашрида хабар қилинишича, Перес Рамосга жамоадан хайдаб юбориш билан тахдид қилган. Футболчи эса: «Ҳисоб-китоб қилиб қўй ва мен кетаман», - деган.

    Рамос шунингдек, ушбу гапларни айтган: «Мен бу рамз учун, клуб учун ва хатто сен учун боримни бердим». Кийиниш хонасидаги барча футболчилар ушбу жанжалнинг гувоҳи бўлишган.

    » » Рамос: «Ҳисоб-китоб қилиб қўй ва мен кетаман»