
"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарият жамоа бош мураббийи Уле Гуннар Сульшернинг жамоадаги келажаги борасида бир қарорга келди.
The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” норвегиялик мутахассисни жамоанинг доимий бош мураббийи сифатида эълон қилмоқчи. Томонлар бу борада ўзаро келишувга ҳам эришиб бўлишган. Унга кўра Сульшер МЮдан йилига 8,7 млн евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, Сульшер бошчилигидаги жамоа айни дамда АПЛда кучли тўртликка кириш учун кураш олиб бормоқда. Бундан ташқари улар ЕЧЛ 1/8 финал босқичида ПСЖни мусобақадан чиқариб юборишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар