09:05 / 09.03.2019
3 419

«Ювентус» ўз майдонида «Удинезе»ни 4:1 ҳисобида енгди (видео)

«Ювентус» ўз майдонида «Удинезе»ни 4:1 ҳисобида енгди (видео)
Италия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Удинезе» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Альянц Стэдиум»да кечган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Туринликлар сафида 19 ёшли футболчи Мойзе Кин дубль қайд этган бўлса, Эмре Жан ва Блес Матюидилар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол этишди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини Кевин Лазанья урди.

Шу тариқа, «Ювентус» очколарини 75 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўриндаги «Наполи»ни 19 очкога ортда қолдирмоқда.

А Серия, 27-тур
Ювентус – Удинезе 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 11 Кин, 2:0 – 39 Кин, 3:0 – 67, пенальти Жан, 4:0 – 71 Матюиди, 4:1 – 84 Лазанья.

Ювентус – Шченсни, Касерес, Бардзальи (Бонуччи, 25), Ругани, Спинаццола, Жан, Бентанкур, Алекс Сандро, Бернардески, Матюиди (Дибала, 72), Кин (Николусси-Кавилья, 80).
Удинезе – Муссо, Де Майо, Трост-Эконг, Нюйтинк (Опоку, 25), тер Авест (Сандро, 62), Ларсен, Уилмот (Лазанья, 46), Фофана, Зегелар, Пуссетто, де Пауль.
Огоҳлантиришлар: Ларсен (27), Пуссетто (50), Опоку (53).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» ўз майдонида «Удинезе»ни 4:1 ҳисобида енгди (видео)