09:38 / 10.03.2019
6 021

Исроил Мадримовдан нокаутга учраган Рохасни замбилда олиб чиқишди (фото, видео)

Исроил Мадримовдан нокаутга учраган Рохасни замбилда олиб чиқишди (фото, видео)
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) ўзининг иккинчи жангида ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди.

У Нью-Йоркдаги Верона шаҳарчасида жойлашган Turning Stone Resort & Casino аренасида рингга кўтарилиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Венесуэлалик Френк Рохасга (24-3, 23 КО) қарши 10 раундга мўлжалланган жангда Исроил Мадримов иккинчи раунддаёқ ғалабага эришди. Дастлаб рақибининг жигар ва бош қисмига кучли зарбалар йўллаган Исроил Мадримов Рохасни нокдаун ҳолатига туширди. Рохас биринчи вазиятда ўрнидан туришга муваффақ бўлди, аммо Мадримовнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг яна ерга қулади. Бу сафар раунднинг 1:56 сонияси ўтиб бораётганда Исроилнинг чап қўлдаги кросс зарбасидан сўнг рақиб чуқур нокаут ҳолатига тушиб қолганди.

Спортчи узоқ вақт ўзига кела олмади ва уни тез тиббий ёрдам ходимлари махсус замбилларга солган ҳолда олиб чиқиб кетишларига тўғри келди.

Ушбу ғалаба эвазига Мадримов ўзининг WBA InterContinental чемпионлик камарини яна бир маротаба ҳимоя қилди. Биринчи жангида у мексикалик Владимир Эрнандесни (10-3, 6 КО) 6 раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратиб ушбу камар соҳибига айланганди.

Кетма-кет иккинчи ғалаба эвазига у WBA йўналишида ўз рейтинг поғонасини ҳам сезиларли равишда яхшилаб олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримовдан нокаутга учраган Рохасни замбилда олиб чиқишди (фото, видео)