"Қўқон-1912" Франциянинг "Нант" клубида ўйнаган футболчини сафига қўшиб олди

  • 10 март 2019, 13:24
  • 1 456
  • Спорт
  • "Қўқон-1912" Франциянинг "Нант" клубида ўйнаган футболчини сафига қўшиб олди
    Чемпионат бошланиши арафасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Ушбу ўйинчи Оливье Арунаа Боннес бўлиб 1990 йилнинг 4 февраль санасида Нигерия мамлакати пойтахти Ниамей шаҳрида таваллуд топган. Франциянинг “Нант” жамоаси тарбияланувчиси саналади.

    Футболчилик фаолиятини 2006 йилда Франциянинг “Нант В” жамоаси сафида бошлаган. 2009-2011 йилларда “Нант” жамоасининг асосий таркибидан ўрин олган. 2011-2012 йилларда “Лилль В” клуби шарафини ҳимоя қилган.

    2012 йилда эса Бельгиянинг – “Брюсел” клубига йўл олиб, у ерда яхши фаолият олиб борган. Бундан ташқари, фаолияти давомида Болгариянинг “Верея”, “Локомотив Пловдив”, “Монтана” клубларида ҳам ўйнаган.

    Оливье Арунаа Боннес учун Осиё футболи бегона эмас. Африкалик футболчи сўнгги йилларда Жанубий Кореянинг “Кванжу (2016-2018) ва “Сеонгнам” (шу кунга қадар) жамоаларида тўп тепган.

    Ярим ҳимоячи 2011 йилдан бери Нигерия терма жамоаси аъзоси саналади. Оливье Боннес ўз терма жамоасида 13 та учрашувда майдонга тушган.

    Маълумот учун:
    Оливье Арунаа Боннес
    Туғилган сана: 4 февраль 1990 йил
    Бўйи: 187 см
    Вазни: 73 кг
    Амплуаси: ярим ҳимоячи

    Ўйнаган жамоалари:
    “Нант В” – 2006-2011 (Франция)
    “Нант” - 2009-2011 (Франция)
    “Лилль В” – 2011-2012 (Франция)
    “Брюсель” - 2012-2013 (Бельгия)
    “Верея” – 2014-2015 (Болгария)
    “Локомотив Пловдив” – 2015 (Болгария)
    “Монтана” – 2016 (Болгария)
    “Кванжу” - (2016-2018) (Жанубий Корея)
    “Сеонгнам” – 2018 - ... (Жанубий Корея)

    » » "Қўқон-1912" Франциянинг "Нант" клубида ўйнаган футболчини сафига қўшиб олди