Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) йил сўнгига қадар мазкур вазн тоифасининг WBO йўналиши бўйича чемпиони, мексикалик Хайме Мунгияга (32-0, 26 КО) қарши рингга чиқмоқчи.
«Йил сўнгига қадар жаҳон чемпионлиги камари учун жанг қилишни режа қилганмиз. Бу бешинчи ёки олтинчи жангимизда бўлиши кўзда тутилган. Промоутерларимга мазкур вазн тоифасида енгилмас бўлиб турган Хайме Мунгия билан жанг қилиш ниятидалигимни айтдим. Бу жангни иложи борича йил сўнгига қадар ташкиллаштириш ниятидамиз.
Агар бу жанг йил сўнгига қадар амалга ошмаса, кейинги йил бошида бўлса ҳам ўтказилади. Асосийси, мана шу йил сўнгига қадар у билан жанг қилиш бўйича келишиб олиш ёки жангни шу йилдаёқ ўтказиш», дея Мадримовнинг сўзларини келтирмоқда GoSport манбаси.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 9 март куни (Тошкент вақти билан 10 март) АҚШда бўлиб ўтган бокс оқшомида венесуэлалик Френк Рохасни (24-3, 23 КО) иккинчи раундда чуқур нокаутга учратиб ғалаба қозонди ва ўзининг WBA InterContinental камарини ҳимоя қилди. Айни вақтда Мадримов WBA рейтингида 9-ўринда бормоқда. У ҳозирча WBO рейтингида қайд этилмаган.
Маълумот учун, енгилмас Хайме Мунгия 22 ёшда бўлишига қарамасдан, фаолиятидаги 32 жангининг барчасида ғалаба қозонган.
2018 йилнинг 12 май куни Садам Алини мағлуб этиб мазкур чемпионлик камарини қўлга киритган. Шундан сўнг яна уч марта ушбу камарини ҳимоя қилишга улгурган. 13 апрель куни у Мексикада ирландиялик Деннис Ҳуганга (28-1-1, 7 КО) қарши жангда WBO чемпионлик камарини ҳимоя қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?