Зидан: "Роналдунинг ўрнини тўлдирадиган футболчи ҳақида ўйламаяпман"

  • 12 март 2019, 10:56
  • 1 445
  • Спорт
  • Зидан: "Роналдунинг ўрнини тўлдирадиган футболчи ҳақида ўйламаяпман"
    "Реал" жамоасига Зинедин Зидан бош мураббий этиб тайинланди. Зинедин Зидан дастлаб 2016 йил 4 январь куни Рафаэль Бенитес ўрнига "Реал" бош мураббийи этиб тайинланган.
    Зидан қўлостида "қироллик клуби" дебют учрашувини "Депортиво" клубига қарши ўтказиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

    Франциялик мутахассис бошқарувида "қаймоқранглилар" ўйинида ўсиш кузатилган ва 2016 йил 2 апрель санасида "Барселона"га қарши класикода ғалаба қозониб, жамоани яна ЛаЛига чемпионлик пойгасига қайтара олган. Ўша мавсумда "Барселона" 91 очко тўплаб, чемпионликни қўлга киритган бўлса-да, "Реал" сўнгги ўйинга қадар каталонияликларга кучли рақобат ярата олган ва 90 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритган.

    Умуман, Зайниддин Зидан “қаймоқранглилар” бош мураббийи сифатида 149та ўйинда қатнашган. Шуларнинг, 104тасида ғалаба қозониб, 16тасида муваффақиятсизликка учраган. Яна 29 учрашувда эса унинг шогирдлари муроса йўлини танлаган. Ғалаба кўрсаткичи - 69%.

    "Реал" бош мураббийи ва жамоа президенти иштирокидаги матбуот анжумани

    "Биз, мадридликлар 117 йиллик тарихимизнинг энг ёрқин босқичларидан бирида яшадик. Бугун биз Европада 1000 кундан ортиқ вақт давомида чемпион жамоамиз. Биз қийин ва мураккаб даврни бошдан кечирдик, лекин ҳозир бу мухлисларга қанчалик оғир эканлигини биламиз", - дея Перес ўз кириш сўзида айтиб ўтди.

    "Беш йил ичида 4 маротаба ЕЧЛ ғолиблиги амалда такрорлаб бўлмас натижа. Бундан фахрланаман. Бу албатта "Реал" афсонасига тегишли, бу абадий бўлиб қолади. Биз учун дунёнинг энг яхши мураббийи "Реал"га қайтди".

    Зинедин Зидан: "Мен бугунги воқелик ҳамма учун алоҳида кун эканини биламан ва уйга қайтганимдан бахтлиман. Жамоага қайтиб келганимдан хурсандман. Клубга қайтиб, "Реал" учун яна ишлашда давом этаман. Бундан жуда бахтиёрман. Эртадан иш бошлаймиз".
    "Бу мен учун катта масъулият. Клуб вакилларининг барчаси жамоани қаттиқ севишади. Мен ҳам уларнинг ичидаман. Футболни севаман, мен "Реал" либосида кўп ўйнаганман ва кўплаб совринларни қўлга киритганман. Ҳозир "Реал" билан эришган ютуқларим билан чекланиб қолмайман. Яна қайта соғлом жамоа қурмоқчиман.
    "Кейинги йилларда барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Лекин, ҳозир айтишим керак бўлган нарса шуки, олдимизда 11та ўйин бор. Уларнинг барчасида яхши натижа кўрсатиб, мавсумни кўтаринки рухда якунлашимиз керак", - дейди Зидан.

    Криштиану Роналду жамоага қайтадими? Сиз қайтдингиз...
    - Ҳозир Роналдунинг қайтиши ҳақида гапирадиган пайт эмас. Ўзингиз ҳам яхши тушуниб турибсиз, Криштиану тарихда қолди. Ҳеч ким буни ўзгартира олмайди. Айни вақтда бу нарсаларни гапириш ноўрин, деб ўйлайман.

    "Айни дамда техникаси юқори бўлган футбочлилардан ташкил топган жамоага устозлик қиламан. Ортда қолган 9 ой мобайнида қувватимни созлаб олдим ва ўз ишларим билан шуғулландим. Ҳозир "Реал Мадрид" билан тажриба тўплашга тайёрман", - дея фикрларини давом эттирди франциялик мутахассис.

    "Бутун мавсумни кузатиб бордим. Футболчилар билан бирга бўлишни хоҳлайман. Ўйлашимча, улар биринчи навбатда бу йил жуда оғир ўтгани ва бу футболда бўлиб турадиган вазият эканини тушунишлари лозим. Ҳар доим ҳам ғалаба қозониб, яхши натижаларга эришиб бўлмайди".

    "Роналдунинг ўрнини тўлдирадиган футболчи ҳақида ўйламаяпман. Фикримча, бу кун муҳим ва мен қайтганимдан хурсандман. Кейинги мавсум учун керакли одамлар билан муҳокама юритишмизга вақт етарли. Лекин, ҳозир қолган 11 ўйинни ўйламоқдаман", - деди Зинедин Зидан.

    » » Зидан: "Роналдунинг ўрнини тўлдирадиган футболчи ҳақида ўйламаяпман"