09:45 / 12.03.2019
3 269

ОЧЛ. «Локомотив» «Ар-Райян»га ютқазиб қўйди

ОЧЛ. «Локомотив» «Ар-Райян»га ютқазиб қўйди
11 март, душанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Андрей Фёдоров қўл остидаги Тошкентнинг «Локомотив» клуби Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига сафар қилади. У ерда «темирйўлчилар» «Ар-Райян» клубига қарши майдонга тушди.

Беллашувнинг 4-дақиқасида Диёр Туропов ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқага келиб Лукка де Брито ҳисобни тенглаштирди (1:1). 58-дақиқада эса мезбон клуб аъзоси Ҳелмин Ривас жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа «темирйўлчилар» меҳмонда кечган ўйинда «Ар-Райян»га мағлуб бўлди ва очко йўқотди (1:2).
ОЧЛ
11 март, душанба

«B» гуруҳи
«Ар-Райян»—«Локомотив» 2:1
Голлар:
0:1 — 4 Диёр Туропов, 1:1 — 38 Лукка де Брито, 2:1 — 58 Ҳелмин Ривас

«Ар-Райян»: Фаҳад Юнис, Муҳаммад Ал Аэлдин, Ривас (Иброҳим Ҳалфан, 71), Траоре, Абдулраҳмон Ал Ҳарази (Корби, 68), Лукка, Родриго Табата, Виера, Муҳаммад Жума, Кох Мёнг-Жин, Себастьян Сория (Аҳмад Абдулмақсуд, 82)

«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Давронбек Ҳошимов (Шуҳрат Муҳаммадиев, 68), Диёржон Туропов (Алишер Шоғуломов, 77), Ёван Жокич, Жамшид Искандеров (Арслонмурот Аманов, 84), Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Тимурхўжа Абдуҳолиқов
Огоҳлантириш: Диёр Туропов (27)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. «Локомотив» «Ар-Райян»га ютқазиб қўйди