Роналду: "Биз махсус кеча уюштиришни хоҳлагандик"

  • 13 март 2019, 09:24
  • 1 334
  • Спорт
  • Роналду: "Биз махсус кеча уюштиришни хоҳлагандик"
    "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Атлетико"га қарши супер ўйиндан кейин (3:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
    Учрашувда Криштиану хэт-трикка эришган ҳолда "Ювентус" жамоасини ЕЧЛ чорак финалига олиб чиқди.

    "Биз махсус кеча уюуштиришни хоҳлагандик. Бу фақат менинг мақсадларим учун эмас, балки бутун жамоа учун. Ушбу натижа Чемпионлар Лигасидаги ўйинга тўғри ёндашув ва фикрлаш натижаси ҳисобланади. Шунинг учун биз фахланишимиз керак.

    Мен фақат ўз ишимни қилдим ва жуда хурсандман. Балки, Аллегри шунинг учун мени жамоага таклиф қилгандир. Ажойиб кеча бўлди. "Атлетико"га қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлиб келган. Лекин, биз ҳам кучли эканлигимизни исботладик", — дея Роналдунинг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.

    "Ювентус" ўз майдонида "Атлетико" дарвозасига жавобсиз 3 та гол уришга эришди ва оқибатда туринликлар учун чорак финал эшиклари очилди. Роналду эса "Атлетико"га қарши 33 ўйинда 25 та тўп киритди.

    » » Роналду: "Биз махсус кеча уюштиришни хоҳлагандик"