
Профессионал бокснинг ўта оғир вазн (+90,7 кг) тоифаси вакили ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (4 та ғалаба, 4 та нокаут) 15 март куни АҚШда ўзининг бешинчи жангини ўтказиши керак эди. Аммо жангга уч кун қолганда Баҳодирнинг рақиби ўзгарди.
Аслида Жалолов колумбиялик Сантандер Силгадога (28 та ғалаба, 6 та мағлубият) қарши ўтказиши керак эди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик боксчи энди америкалик боксчи Вилли Ҳарвейга қарши рингга кўтарилади. Жанг Калифорния штатининг Тастин шаҳрида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир 2018 йилнинг 9 декабрида америкалик Валентин Маркесга қарши рингга кўтарилиб, уни 1-раунддаёқ нокаутга учратганди.
Маълумот учун, Ҳарвей 5 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг 3 тасида ғолиб бўлган (3 та нокаут). 1 марта мағлуб бўлган ва яна 1 марта дурангга эришган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар