
Фото: МОҚ
Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси «China Cup» мусобақасида қатнашади. Мазкур мусобақага жўнаб кетиш олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Мазкур тадбир эртага, 14 март куни соат 15:00 да ЎФА анжуманлар залида бошланади. Анжуманда «China Cup» халқаро мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг таркиби эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, «China Cup» мусобақаси 21—25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Таиланд терма жамоалари иштирок этади. Турнир ярим финал ва финалдан иборат бўлади.
21—22 март кунлари дастлабки ўйинлар бўлиб ўтса, 25 март куни 3-ўрин учун баҳс ҳамда финал учрашуви бўлиб ўтади.
China Cup
21 март, пайшанба
Хитой—Таиланд
22 март, жума
Ўзбекистон—Уругвай
25 март
3-ўрин учун баҳс
25 март
Финал
Ўзбекистон Миллий ТермаЭктор КуперChina CupМусобақа 2023Матбуот АнжуманиХалқаро ТурнирУругвай ЖамоасиХитой ЖамоасиФинал Учрашуви Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар