
AS’нашри тарқатган хабарга кўра, “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн ПСЖ клубининг қизиқишига сабаб бўлган.
Агар яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида Неймар ёки Мбаппе Париж клубини тарк этадиган бўлса, у ҳолда ПСЖ Гризманни жамоага олиб келиш учун курашади. Ўз навбатида “матрасчилар” 27 ёшли форвардни 200 млн. еврога қўйиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи жорий мавсум “Атлетико” сафида 38 учрашувда иштирок этиб, 18 та гол ва 8 голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар