16:25 / 21.03.2019
3 622

Бэйл фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин

Бэйл фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёзда "Реал" Мадрид вингери Гарет Бэйлни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис клуби 29 ёшли уэльслик футболчини мавсум якунлангач жамоадан кетадиган Арьен Роббен ва Франк Рибериларга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бэйлга МЮдан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётган эди. Аммо, “қизил иблислар”да бош мураббий алмашгач бу борадаги режалар ҳам ўзгарди.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Бундан аввалроқ "Реал" Бэйлнинг нархини эълон қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бэйл фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин