Дунёнинг энг кучли мураббийлари ўнлигига ҳозир ишлаётган 2 мураббийгина кирди

  • 22 март 2019, 07:00
  • 2 201
  • Спорт
  • Дунёнинг энг кучли мураббийлари ўнлигига ҳозир ишлаётган 2 мураббийгина кирди
    France Football нашри клуб футболи тарихидаги энг яхши мураббийлар рейтингини эълон қилди.
    "Манчестер Юнайтед" собиқ устози Алекс Фергюсон ва "Милан" экс мураббийи Арриго Сакки кучли учликка киришди.

    Рейтинг тузилаётганда мураббийларнинг клуб билан эришган муваффақиятлари, уларнинг мероси, шахсий сифатлари, фаолиятининг давомийлиги ва кўрсатилган таъсир ҳисобга олинди.

    Айни дамда ишлаётган мутахассислардан Пеп Гвардиола ва Карло Анчелотти кучли ўнликдан жой олишди.

    1. Ринус Михелс (Голландия)
    2. Алекс Фергюсон (Шотландия)
    3. Арриго Сакки (Италия)
    4. Йохан Кройфф (Голландия)
    5. Пеп Гвардиола (Испания)
    6. Валерий Лобановский (Собиқ Иттифоқ, Украина)
    7. Эленио Эррера (Аргентина, Франция)
    8. Карло Анчелотти (Италия)
    9. Эрнст Хаппель (Австрия)
    10. Билл Шенкли (Шотландия)
    ...
    13. Жозе Моуринью (Португалия)
    21. Фабио Капелло (Италия)
    22. Зинедин Зидан (Франция)
    23. Виктор Маслов (Собиқ иттифоқ)
    27. Юрген Клопп (Германия)
    31. Диего Симеоне (Аргентина)
    32. Арсен Венгер (Франция)
    41. Мирча Луческу (Руминия)
    48. Марсело Бьелса (Аргентина)
    49. Антонио Конте (Италия)

    » » Дунёнинг энг кучли мураббийлари ўнлигига ҳозир ишлаётган 2 мураббийгина кирди