18:24 / 22.03.2019
3 976

Буюк Британиянинг энг бой кишиси "Челси"ни сотиб олмоқчи

Буюк Британиянинг энг бой кишиси "Челси"ни сотиб олмоқчи
"The Times" нашрининг маълумотига кўра, Лондон клубини сотиб олишга Буюк Британиянинг энг бой кишиси Жим Рэтклифф қизиқиб қолди. 66 ёшли ишбилармон Британиянинг "Team Sky" номли велошоссе жамоасини сотиб олган эди. Энди эса у футболга ҳам пул тикмоқчи.

"Челси"нинг ҳозирги хўжайини Роман Абрамович клуб учун 2,5 миллиард фунт атрофида маблағ сўрамоқда. Бу Рэтклифф учун муаммо эмас. Аммо, "Стемфорд Бридж"ни қайта таъмирлаш учун кетадиган катта маблағ британияликни қониқтирмайди. Россиялик ишбилармон ҳам стадионни таъмирлашни хоҳламаяпти.

"Forbes" журналининг яқиндагина чиққан рейтингида Рэтклифф 110-ўринда қайд этилган, ўз ўрнида Абрамович 107-поғонада турибди. "The Times" Жимнинг бойлигини 21 млрд фунтга баҳолаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Буюк Британиянинг энг бой кишиси "Челси"ни сотиб олмоқчи