
Сўнгги мавсумни “Андижон” клубида ўтказган ва эндигина 27 ёшни қарши олган иқтидорли дарвозабон Никита Рибкин катта футбол билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича у турмуш қурган. Никоҳ Россиянинг Краснодар шаҳрида қайд этилган.
Рибкиннинг сўзларига кўра у “Краснодар” клубида ишлаш учун тез орада мураббийлик тестларини топширади.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ дарвозабони Олег Беляков бир неча йилардан буён “Краснодар” клубида фаолият олиб бормоқда. У 2013 йилгача “Бунёдкор” жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаган эди. Шундан сўнг айнан Россияга йўл олган.
Маълумот учун, Никита Рибкин фаолияти давомида “Пахтакор”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” каби жамоаларда ўйнаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар