Баҳодир Жалолов апрель ойида навбатдаги жангини ўтказади

  • 26 март 2019, 10:00
  • 452
  • Спорт
  • Баҳодир Жалолов апрель ойида навбатдаги жангини ўтказади
    Профессионал бокснинг супер оғир (+90,7 кг) вазн тоифасидаги рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик спортчи Баҳодир Жалолов (5-0, 5 КО) апрель ойида навбатдаги жангини ўтказади.

    «10 апрель куни кейинги жангимни ўтказишни режа қилганмиз. Ҳозирча промоутерларим жанг бўлиб ўтадиган манзил ва рақиб бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Имкон қадар рейтинги баланд боксчига қарши жанг қилмоқчиман», дея Жалоловнинг сўзларини келтирган GoSport.uz.

    10 апрель куни Нью-Йоркдаги «Sony Hall» саройида бўлиб ўтадиган бокс кечасида профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган яна бир ўзбекистонлик боксчи Хуршидбек Норматов (7-0, 3 КО) ҳам навбатдаги жангини ўтказади.

    Норматов 6 раундлик жангда иштирок этса, Баҳодир Жалолов 8 раундлик жанг ўтказишни режалаштирган. Ҳозирча иккала боксчининг ҳам рақиблари маълум эмас.

    Эслатиб ўтамиз, Жалолов сўнгги марта 15 март куни (Тошкент вақти билан 16 март) Калифорнияда Вилли Ҳарвейга (3-2-1, 3 КО) қарши рингга чиқиб, 2 раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Норматов сўнгги марта 2018 йилнинг 21 июль куни америкалик Алекс Гайтанга (5-2, 2 КО) қарши рингга чиқиб, рақибини 6-раундда нокаутга учратганди.

    » » Баҳодир Жалолов апрель ойида навбатдаги жангини ўтказади