18:46 / 27.03.2019
2 534

Жозе Моуриньо Францияда иш бошлаши мумкин

Жозе Моуриньо Францияда иш бошлаши мумкин
«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
56 ёшли португалиялик «Лион» ёки «Монако»да ишлашни режалаштирмоқда, дея хабар беради "Дарё".

Мураббий ва унинг агенти Жорже Мендеш ушбу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади. Чунки айни дамда иккала клуб ҳам мураббийга эга — Брюно Женезио ва Леонарду Жардим.

Манбада айтилишича, «Монако» варианти ҳақиқатдан йироқ, сабаби Моуриньо ҳамда Жардимнинг агенти битта.

Шу билан бирга «Лион» президенти Жан-Мишель Олас Женезио ўрнига бошқа номзодлар билан музокара ўтказганича йўқ. Аммо у 2010 йилда Клод Пюелни тайинлашдан аввал Моуриньога таклиф билан чиқишни хоҳлаганини айтганди.

Аввалроқ Моуриньо Лига 1 ўйинларига ташриф буюриб, Франция чемпионатида ишлаши мумкинлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2018 йилнинг декабрь ойида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.

Унинг қўл остида жамоа 2016/17 йилги мавсумда Англия Лига Кубоги ҳамда Европа Лигаси кубогини ютган, шунингдек, Англия Суперкубогига ҳам эга чиққан. «Юнайтед» АПЛнинг 2016-2017 йилги мавсумида 6-ўринни, 2017/18 йилги мавсумда эса 2-ўринни эгаллаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо Францияда иш бошлаши мумкин