date
views 2 875

Бельгиялик ФИФА агенти Ўзбекистон МОҚга ўз хизматларини таклиф қилди

Бельгиялик ФИФА агенти Ўзбекистон МОҚга ўз хизматларини таклиф қилди
Бельгиялик спорт шарҳловчиси ва ФИФА агенти Пьер Мигиша Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлиб, қўмитага ўз хизматларини таклиф қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Мигиша билан қўмита бош котиби Жасур Матчанов музокара ўтказган. Хусусан, 47 ёшли мутахассис музокаралар давомида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:
– Бир Олимпиадада 13 та медаль олиш ҳар қандай давлатга ҳам эмас. Сўнгги Олимпиадада сизлар эришган бундай натижа Ўзбекистонда спортнинг юксак ривожланаётганидан далолат беради. Футбол терма жамоангиз ҳам ўз ўрнига эга. Ўйлайманки, ЖЧга чиқишда бироз халқаро тажриба етишмаяпти. Умуман келишимдан мақсад ҳам шу – Ўзбекистонда йирик спорт тадбирларини ўтказишда, футбол бўйича терма жамоангизнинг катта жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ташкил қилишда ёрдам бериш. Қолаверса, жаҳон спорти юлдузлари билан учрашувлар ташкил қилиш, турли спорт бўйича мураббийлар учун семинарлар ва ўқув-дастурларини уюштиришдаги тажрибамни ҳам улашмоқчиман.

Қайд этиш лозим, Мигишанинг шарҳловчилик фаолияти асосан, La Libre Belgique, Canal + ва Le Soir каналлари билан боғлиқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бельгиялик ФИФА агенти Ўзбекистон МОҚга ўз хизматларини таклиф қилди