
Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Навоийдаги "Ёшлар" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Даставвал навоийликларнинг легионер ҳужумчиси 1-дақиқада Смит Медина ҳисобни очди. Тайм сўнггида эса Азиз Асимов мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва 11 метрли жарима зарбасини Дилшод Жўраев аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим эса Элгужа Григалашвилининг бенефисига айланиб кетди. Айнан грузиялик форвард томонидан киритилган икки гол "олтин изловчилар"га 3 очко олиб келди.
Суперлига, 2-тур
29 март, жума
"Қизилқум" - АГМК 3:1
Голлар: Медина Смит 1, - 1:0 (Элдор Бойматов). Дилшод Жўраев 44 пенальти, - 1:1. Элгужа Григалашвили 51, - 2:1. Элгужа Григалашвили 69, - 3:1 (Медина Смит).
"Қизилқум": 1.Евгений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев, 10.Алишер Саноев, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Элдор Бойматов, 19.Миржалол Қосимов (36.Хуршиджон Олимов, 46), 21.Мухсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев (44.Мақсуд Каримов, 83), 30.Элгужа Григалашвили, 99.Медина Смит (7.Мурод Бобожонов, 87).
Захира: 22.Артём Макосин, 8.Акмал Рустамов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 25.Азизбек Усмонов, 28.Сардор Жаҳонов, 97.Суҳробжон Ярашов.
АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 15.Жасур Ҳакимов, 17.Мурод Тошматов (11.Зоҳир Пиримов, 61), 18.Расул Йўлдошев (8.Санъат Шихов, 68), 19.Жасур Ҳасанов (9.Зафар Полвонов, 73), 20.Мирғиёс Сулайманов, 22.Миролюб Костич, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Бобур Йўлдошев.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 23.Акмал Шораҳмедов, 33.Сардор Раҳмонов, 36.Шаҳбоз Умаров, 37.Шерзод Файзиев.
Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев 19, Расул Йўлдошев 22, Мирғиёс Сулаймонов 64. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар