12:55 / 31.03.2019
3 116

Суперлигада дербилар баҳси: «Бунёдкор»—«Пахтакор», «Қўқон-1912»—«Андижон»

Суперлигада дербилар баҳси: «Бунёдкор»—«Пахтакор», «Қўқон-1912»—«Андижон»
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури доирасида сўнгги 3 та учрашув бўлиб ўтади.

Дастлабки ўйинда Тошкентнинг икки клуби — «Бунёдкор» ҳамда «Пахтакор» клублари ўзаро баҳсга киришади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, «шерлар» 1-турда «Локомотив»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «қалдирғочлар» сафарда «Сўғдиёна»га имкониятни бой берган эди (1:2).

Шунингдек бугун Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони водий дербисига мезбонлик қилади. Унда «Қўқон-1912» клуби «Андижон»га қарши майдонга тушади. Аввалги турда қўқонликлар Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси билан, «Андижон» эса «Қизилқум»га қарши дуранг ўйнаган эди (1:1).

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби эса ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади. Маълумот учун, мусобақанинг илк турида қашқадарёликлар «Динамо»ни юта олмаган эди (1:1).

1. «Бунёдкор»—«Пахтакор» 17:00
2. «Қўқон-1912»—«Андижон» 19:15
3. «Насаф»—«Сўғдиёна» 19:15

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигада дербилар баҳси: «Бунёдкор»—«Пахтакор», «Қўқон-1912»—«Андижон»