21:11 / 07.04.2019
2 691

"Сурхон" сафарда "Сўғдиёна"ни тор-мор келтирди

"Сурхон" сафарда "Сўғдиёна"ни тор-мор келтирди
Ўзбекистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Сурхон” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Жиззахда бўлиб ўтган баҳсда мехмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Шавкат Саломов ўзининг чиройли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб дублини нишонлади.

32-дақиқада Шерзод Ҳакимов Саломовнинг узатмасидан сўнг ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлимда мезбонлар фаолликни оширишди, бироқ “Сурхон” ҳимоясини ёриб ўта олишмади.

Шу тариқа, “Сурхон” мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда очколарини 7тага етказиб олди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди.

Coca Cola Суперлига, 3-тур
"Сўғдиёна" – "Сурхон" 0:3 (0:3, 0:0)
Голлар:
0:1 – 10 Саломов, 0:2 – 14 Саломов, 0:3 – 32 Ҳакимов.
"Сўғдиёна": Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов, Сирож Мелиев, Шоҳруз Норхонов (Иззатилла Абдуллаев, 54), Достон Тошматов, Дурбек Камолов, Никола Милинкович (Давронбек Умиров, 64), Шахбоз Жўрабеков
"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов, Шавкат Саломов (Равшанбек Хурсанов, 84), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич, Шерзод Ҳакимов (Аюбхон Нўъмонов, 74)
Огоҳлантиришлар: Норхонов 50, Милинкович 62, Қулматов 73, Махарадзе 76, Алиев 78, Орифов 90+3.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сурхон" сафарда "Сўғдиёна"ни тор-мор келтирди