20:54 / 09.04.2019
2 910

"Пахтакор" ўз майдонида "Ас Садд" билан жанговар дуранг қайд этди

"Пахтакор" ўз майдонида "Ас Садд" билан жанговар дуранг қайд этди
Ҳозиргина ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» ҳамда Қатарнинг «Ал Садд» жамоалари ўртасида кечган ўйин ўз ниҳоясига етди.
«Пахтакор» марказий стадионида кечган учрашувда жанговар дуранг қайд этилди – 2:2. Даставвал 6-дақиқада Хави ҳисобни очди

Орадан 3 дақиқа ўтиб Хожиакбар Алижонов ўзининг ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклади. Аммо 16-дақиқада яна ўша Хави жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим сўнггида эса Драган Черан бош билан рақиб дарвзасини ишғол этди.

Иккинчи бўлимда томонлар ҳар қанча урунишмасин, гол киритишнинг уддасидан чиқишмади ва баҳс 2:2 ҳисоби билан якун топди.

"Пахтакор" – "Ас Садд" 2:2 (2:2, 0:0)
Гол:
0:1 - 6 Хави, 1:1 - 9 Алижонов, 1:2 - 16 Хави, 2:2 - 41 Черан
“Пахтакор”: 35. Санжар Қувватов, 3. Хожиакбар Алижонов, 7. Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев, 69), 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 65), 17. Достон Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 88), 20. Одилжон Ҳамробеков, 23. Шерзод Азамов, 29. Владимир Козак, 34. Фаррух Сайфиев.
Захира: Ҳамроев, Акром Комилов, Жасур Яхшибоев, Марко Симич.

"Ас Садд": 22. Мешаал Аисса Баршам, 2. Педро Корреа, 5. Жунг Ву Йон (Салим Ал Ҳажри, 76), 6. Хави (Али Асадилла, 82), 11. Бағдод Бунеджа, 12. Ҳамид Исмоил Халифа, 14. Габриэл Луис Аренас, 15. Тоқиқ Салмон, 16. Булем Ҳухи, 66. Ёсир Иса (Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 78. Акром Афиф.
Захира: Жеҳад Муҳаммад, Ҳассан Аҳмад, Мешаал Иброҳим, Баҳаа Эллези.
Огоҳлантиришлар: Корреа (32), Афиф (47)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" ўз майдонида "Ас Садд" билан жанговар дуранг қайд этди