Халқаро оғир атлетика федерацияси – IWF хабарига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати совриндори Рустам Жангабоевнинг допинг намунаси ўсиш гормони (hGH) бўйича салбий таҳлил натижаларини берган.
11 апрель куни IWF сайтида жойлаштирилган хабарда айтилишича, Жангабоев антидопинг қоидаларини бузгани учун спортдан вақтинча четлатилди.
Қайд этилишича, агар спортчи антидопинг қоидаларини бузмагани аниқланса, унда бу ҳақдаги тегишли қарор ҳам эълон қилинади.
IWF иш юзасидан суриштирув жараёни якунлангунига қадар қўшимча маълумот бермаслиги айтилади.
Маълумот учун: Рустам Жангабоев 1993 йил 25 август куни туғилган, мусобақаларда 105 килограммдан юқори вазн тоифасида қатнашади. 2018 йилги жаҳон чемпионати совриндори, 2017 йил Ашхабодда ўтказилган Осиё ўйинлари чемпиони, Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди