date
views 2 921

Равшанбек Умурзоқов филиппинлик рақибини нокаутга учратиб WBA Asia камарига эга бўлди

Равшанбек Умурзоқов филиппинлик рақибини нокаутга учратиб WBA Asia камарига эга бўлди
Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди. Оқшомнинг марказий жангларидан бирида ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов рингга кўтарилди.

Рус бокс шарҳловчилари орасида “Принц”, “Мистер печень” номлари билан машҳур бўлган ҳамюртимиз шу куни WBA Asia камари учун филиппинлик Роберто Гонсалесга қарши рингга чиқди. Чемпионлик жанги гарчи 10 раунддан иборат бўлсада боксчимизнинг ғалабаси мухлисларни узоқ куттириб қўймади. Равшанбек иккинчи раунддаёқ тажрибали рақибини нокаутга учратиб, навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

Эътиборлиси, шу куни профессионал боксдани ўзининг 29-жангини ўтказган Гонсалес фаолиятидаги бешинчи мағлубиятини ўзбекистонлик боксчидан қабул қилиб олди.

Маълумот учун, WBA Asia камарини қўлга киритган Равшанбек Умурзоқов шу кунгача проф рингда 8 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Еттита жангини у муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган. Унга Набижон Исмонов устозлик қилмоқда.

Манба: Sports.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшанбек Умурзоқов филиппинлик рақибини нокаутга учратиб WBA Asia камарига эга бўлди